Венгрия Европа Иттифоқида биринчи бўлиб Қозоғистоннинг вакцинация паспортини тан олди

None
None
BUDAPESHT. Kazinform - Қозоғистон элчиси Жанибек Абдрашов Венгрия ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазирлигида давлат котиби ўринбосари Андрас Барани билан учрашди. Бу ҳақда Kazinform Қозоғистон Республикасининг Венгриядаги Элчихонаси матбуот хизматига асосланиб хабар берди.

Учрашув давомида томонлар икки мамлакат ўртасида эмлаш сертификатлари/паспортларини ўзаро тан олиш тўғрисида оғзаки ноталар алмашдилар.

«Емлаш сертификатларининг мавжудлиги ҳар икки мамлакат фуқароларининг Қозоғистон Республикаси ва Венгрияга Covid-19 вируси тарқалишининг олдини олишга қаратилган чеклов чораларисиз (ПЗР тести ва карантин) киришини кафолатлайди. Ўзаро тан олиш - Будапешт ва Нур-Султан ўртасида чегараларни очиш ва тўғридан-тўғри парвозларни тиклаш бўйича илк қадамлардан бири. Шундай қилиб, Венгрия Европа Иттифоқининг биринчи бўлиб Қозоғистонга эмлаш сертификатлари/паспортларини тан олди», - дейилади элчихонанинг баёнотида.





Сўнгги хабарлар