Вакцина бўлмаса, дунё бўйлаб 31,4 млн одам коронавирусдан вафот этган бўлар эди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Вакцинасиз дунёда 31,4 миллион киши коронавирусдан вафот этган бўлар эди. Бу ҳақда Қозоғистон Ҳукумати ҳузуридаги Қозоғистонда коронавируснинг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиянинг Telegram-каналида маълум қилинди, дея хабар беради Kazinform.

Биология ва тиббиёт соҳасидаги энг нуфузли илмий нашрлардан бири бўлган The Lancet нашрида чоп этилган янги тадқиқотга кўра, 2020 йилнинг декабридан 2021 йилнинг декабригача бўлган даврда дунё аҳолисини эмлаш COVID-19 туфайли 20 миллионга яқин одамнинг эҳтимолий ўлимининг олдини олган.

«Математик моделлаштиришга асосланиб, тадқиқотчилар эмлаш бутун дунё бўйлаб ўлим сонини икки баравар камайтиради деган хулосага келишди. Мутахассисларнинг фикрига кўра, эмлашсиз дунёда 31,4 миллион киши коронавирус инфекциясидан вафот этган бўлар эди»,- дейилади хабарда.

Шунингдек, ўтган кун давомида Россияда COVID-19 билан касалланган 1102 киши касалхонага ётқизилгани маълум қилинди. Коронавирусга қарши кураш бўйича тезкор штаб маълумотларига кўра, бу аввалги кундаги 1202 тага нисбатан 8,3 фоизга камайган.

Шу билан бирга, 38 та ҳудудда касалхонага ётқизилганлар сони кўпайган, 39 та ҳудудда камайган, қолган саккизта вилоятда эса ўзгаришсиз қолган.

Сўнгги 24 соат ичида мамлакатда 3154 киши коронавирусга чалинган. Бир кунда 3225 бемор рўйхатга олинди ва 65 киши вафот этди.

Умуман олганда, Россияда пандемия бошланганидан бери 18 412 805 киши COVID-19 билан касалланган, 17 839 346 киши соғайиб чиққан ва 380 774 киши вафот этган.

Сўнгги хабарлар