Ҳукуматда «100 аниқ қадам» миллат режаси ижроси кўриб чиқилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Бош вазири Асқар Мамин бошчилигида ҚР Парламенти Мажилиси Раиси Нурлан Ниғматулин иштирокида модернизация бўйича Миллий комиссиянинг йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform primeminister.kzга таяниб.

Қозоғистоннинг Биринчи Президенти – Елбасы Нурсултон Назарбоевнинг Бешта институционал ислоҳотини амалга ошириш бўйича «100 аниқ қадам» миллат режаси ва Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг 2020 йил 1 сентябрдаги Қозоғистон халқига Мурожаатномасини амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

Тадбирда маълум қилинишича, бугунги кунга келиб, Миллат режасининг 100 босқичидан 72 таси амалга оширилган: «Профессионал давлат аппаратини яратиш» йўналишидаги 15 босқичдан 13 таси, «Қонун устуворлигини таъминлаш» йўналишидаги барча 19 қадам, «Индустриялаштириш ва иқтисодий ўсиш» йўналиши бўйича 50 босқичдан 27 таси, «Бир ҳиллик ва бирлик» йўналиши бўйича - 6 босқичдан 3 таси, «Ҳисобдор давлатни шакллантириш» йўналиши бўйича - барча 10 қадам бажарилган.

Жорий йилда «Профессионал давлат аппаратини яратиш» ва «Индустриялаштириш ва иқтисодий ўсиш» йўналишлари бўйича 9 босқични амалга ошириш режалаштирилган.

Йиғилишда бюджетдан ташқари жамғармалар фаолиятини, пенсия ва нафақаларни рақамлаштириш, маҳаллий фармацевтикани ривожлантириш, Ижтимоий кодексни ишлаб чиқиш ва Қозоғистоннинг 2050 йилгача кам углеродли ривожланиш консепциясини ўз ичига олган «кенгайтирилган бюджет»ни жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.

Сўнгги хабарлар