Украинадаги ҳарбий можаро тез орада тугамайди – БМТ Бош котиби

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Украинадаги жанговар ҳаракатларни зудлик билан тўхтатиш ва яқин келажакда тинчлик музокараларини ўтказиш мумкин эмас, деб ҳисоблайди. У бу ҳақда чоршанба куни Венада БМТ ички конференцияси очилиши олдидан баёнот берди, деб хабар беради Kazinform мухбири Euronews каналига таяниб.

Гутерриш яна бир бор Россия ва Украина ўртасидаги мулоқотни ривожлантиришга ҳаракат қилишини айтди.

Унинг сўзларига кўра, БМТ гуманитар масалаларга, жумладан, Мариуполдан тинч аҳолини эвакуация қилишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Ҳозиргача Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси ёрдами билан юзлаб одамлар эвакуация қилинди.

«Бу уруш абадий давом этмайди. Тинчлик музокаралари ўтказиладиган кун келади», - деди Гутерриш Австрия президенти Александр Ван дер Беллен билан қўшма матбуот анжуманида.

«Аммо бу тез орада содир бўлади деб ўйламайман. Лекин бир нарсани айтишим керакки, биз ҳеч қачон таслим бўлмаймиз«, - деди у.

Reuters агентлигининг хабар қилишича, у, шунингдек, Украинадаги уруш дунёнинг турли минтақаларида озиқ-овқат хавфсизлигига таҳдид солаётгани сабабли очарчилик тарқалишидан хавотир билдирган.

Муаллиф: Арсен Утешев

Сўнгги хабарлар