Украина Президенти Қозоғистонга миннатдорчилик билдирди

None
None
KIEV. Kazinform – Владимир Зеленский Қозоғистон билан ҳамкорликда Хитойдан Украинага тиббий буюмларни тезкор етказиш, шунингдек, украиналикларни ватанига қайтариш бўйича олиб борилаётган ишларга юқори баҳо берди, деб хабар беради Kazinform Украина Президентининг матбуот хизматига таяниб.

Қозоғистоннинг ушбу мамлакатдаги элчиси Дархан Калетаев Украина Президенти Владимир Зеленскийга ишонч ёрлиқларини топширди.

«Қозоғистоннинг янги элчиси билан учрашув чоғида Украина Президенти Дархан Аманович Калетаевни мамлакатда дипломатик ваколатини бошлагани билан табриклади. Владимир Зеленский коронавирус пандемиясига қарши кураш Қозоғистон билан ўзаро манфаатли муносабатларни янада яхшилаш жараёнига тўсқинлик қилмаслиги кераклигини таъкидлади. Бу мамлакат Марказий Осиёдаги муҳим ва вақт синовидан ўтган шерикдир», - дейилади матбуот хизмати хабарида.

Украина Президенти Қозоғистон билан ҳамкорликдаги ташкилий ишларни юқори баҳолади. Бу Хитойдан Украинага тиббий буюмларни етказишни тезлаштиришга ёрдам берди. Шунинг билан бирга, икки мамлакатнинг юзлаб фуқаролари ватанига қайтишди.

«Украина ва украин халқи буни ҳеч қачон унутмайди. Дўст шундай қийин дамда синовдан ўтади», - деди Владимир Зеленский.

Сўнгги хабарлар