Ҳудудларда санитария меъёрлари ва ниқоб режимига риоя қилишни кучайтириш керак – ҚР Бош вазир

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Ҳокимлар эпидемиологик вазият туфайли шошилинч чоралар кўришлари керак. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Бош вазири Асқар Мамин маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Биз пандемия билан боғлиқ вазият мураккаблигини кўраяпмиз. Ҳозир 8 та вилоят «қизил» зонага киритилган. Касалхоналарнинг ётоқ жойлари 41%, интенсив терапия - 27% ташкил қилади. Вируснинг репродуктив кўрсаткичи - 1,15 фоиз. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ҳокимиятлар касалхоналардаги ётоқ жойларнинг тўлиқ тайёр бўлишини таъминлаши шарт. Бизнинг вазифамиз санитария-эпидемиология ҳолатини барқарорлаштириш ва эмланганлар сонини кўпайтиришдир», - деди А. Мамин.

Бу борада Бош вазир тегишли топшириқлар берди. Биринчидан, ҳокимлар эпидемиологик вазиятга қараб фавқулодда чеклов чораларини кўришлари керак.

«Барча тиббиёт муассасалари керакли миқдордаги дори-дармон ва тиббий буюмлар билан тўлиқ таъминланиши керак. Ҳудудларда санитария меъёрлари ва ниқоб режимига риоя қилишни кучайтириш керак», - деди Бош вазир.


Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Сўнгги хабарлар