Учқудуқдан Қизилўрдага тўғридан-тўғри автомобиль йўли қурилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев ва Шавкат Мирзиёев икки давлат расмий делегациялари аъзолари иштирокида музокаралар олиб борди. Учрашувда бирқатор ҳужжатлар имзоланди, деб хабар беради Kazinform Ақдордага таяниб.

Президентлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, жумладан, ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, сармояларни жалб этиш, саноат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш, транспорт соҳаларида ҳамкорликни ривожлантиришга устувор аҳамият қаратдилар. Шунингдек, сув-энергетика ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Шу ўринда «2021-2025 йилларга мўлжалланган Қизилўрда-Учқудуқ автомобиль йўли ва темир йўл қурилиши лойиҳасини амалга ошириш бўйича қўшма ҳаракатлар режаси» имзоланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистон Республикасига давлат ташрифи давом этмоқда.

Сўнгги хабарлар