Уч кундан бери Қозоғистонда доллар курси кўтарилмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Бугун доллар тенгега нисбатан яна қимматлашди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

KASE фонд бозоридаги кунлик савдо якунларига кўра, доллар курси 1,04 тенгега қимматлашди.

Бир АҚШ долларининг ўртача курси 435,76 тенгени ташкил этади.

Миллий банкнинг 10 июндаги расмий курси бўйича, 1 доллар 434,51 тенге.

Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси 434,50 тенге, сотиб олиш 437,40 тенгени ташкил қилмоқда.

Нур-Султанда эса тегишинча 432,94 ва 435,24 тенге.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар