Уч кун давомида Қозоғистонда кучли ёмғир кутилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Синоптиклар 19-21 майга мўлжалланган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform «Қазгидромет»га таяниб.

«Шимоли-ғарбий циклон ва фронтал қисмлар ўтиши туфайли яқин кунларда Қозоғистоннинг кўп қисмида ҳаво ўзгариб туради. Шимолда, шарқда ва жануби-шарқда кучли ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларда момақалдироқ, туман, довул, кучли шамол бўлиши мумкин, дўл ёғиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Ҳарорат пасайиши кутилмоқда, аммо жанубий ҳудудларда ҳаво ҳарорати кўтарилади», - дейилади хабарда.


Сўнгги хабарлар