16:19, 03 Июл 2020 | GMT +6
Туркияда юзлаб одам ишлаётган фейерверк фабрикаси портлаб кетди
SAKARYA. Anadolu - Kazinform - Жума куни эрталаб Туркиянинг шимоли-ғарбий Сакария вилоятининг Хендек туманидаги фейерверк чиқарадиган фабрикасида портлаш содир бўлди, деб хабар беради Kazinform Анадолу агентлигига асосланиб.
Компания раҳбариятига кўра, портлаш пайтида ишлаб чиқариш фабрикада 150-200 киши бўлган.
Портлаш овози 50 километргача аниқ эшитилган.
Воқеа жойида тиббий ходимлар ва қутқарувчилар ишламоқда.
Портлаш сабаби ҳозирча номаълум.