USD 436.29 EUR 492.83
RUB 5.92 CNY 68.48
Янгиликлар

Туркияда туркий тилли давлатлар мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган концерт бўлиб ўтди

19 Октябрь 09:31
Баҳам кўринг:
Туркияда туркий тилли давлатлар мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган концерт бўлиб ўтди

NUR-SULTAN. Kazinform - «Дарын» (истеъдод)давлат ёшлар мукофоти лауреати Расул Жармағамбетов Туркиянинг Билкент симфоник оркестри концертида чиқиш қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Мустақиллик тўғрисидаги Конституциявий қонун қабул қилиниши осон бўлмаган - Нурсултон Назарбоев Мустақиллик йилларида Қозоғистонда 250 дан ортиқ сериал суратга олинди Амнистиянинг нима фойдаси бор – сенатор изоҳ берди

«Туркиянинг машҳур Билкент симфоник оркестри янги мавсум концертини турк дунёси санъаткорлари билан бошлади. Жорж Бизенинг «Кармен» операси ТУРКСОЙ билан қўшма лойиҳа доирасида саҳналаштирилди. Бу маданий тадбирни Халқаро турк маданияти ташкилоти қардош халқлар мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган. Озарбайжонлик Эльшад Багиров дирижёрлик қилган концертда ҳамюртимиз, «Дарын» давлат ёшлар мукофоти совриндори Расул Жармағамбетов иштирок этди, - деди Қозоғистоннинг ТУРКСОЙдаги вакили Бақитжан Омаров.

Унинг сўзларига кўра, концертда Ўзбекистон, Туркия ва Бошқирдистон қўшиқчилари ҳам чиқиш қилишган.

«Пандемия пайтида операни соғинган одамлар концерт залини тўлдиришди. Мавсум очилишига 3 мингга яқин томошабин ташриф буюрди.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив