Туркия Швеция ва Финляндиянинг НАТОга аъзо бўлишини муҳокама қилди

None
None
ANKARA. Anadolu - Kazinform – Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған НАТО бош котиби Йенс Столтенберг билан телефон орқали мулоқот қилди, дея хабар беради Kazinform Анадолу агентлигига таяниб.

Телефон мулоқоти чоғида томонлар Швеция ва Финляндиянинг НАТО аъзолигига ариза бериш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилдилар.

Агентликнинг маълим қилишича, Эрдоған, Швеция ва Финляндиянинг PKK/YPG террор ташкилотига қарши аниқ қадамлар ташлаши, Туркиянинг мудофаа саноати маҳсулотлари экспортига қўйилган эмбарго ва бошқа чекловларни бекор қилиши кераклигини айтган.

Сўнгги хабарлар