Туркия ўрмон ёнғинларини бартараф этиш учун барча имкониятларни сафарбар қилди

None
None
ANKARA. Kazinform - Туркия ҳукумати мамлакатнинг бир қатор ҳудудларини қамраб олган ўрмон ёнғинларини бартараф этиш учун барча мавжуд имкониятларни сафарбар қилди. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған маълум қилди, дея хабар беради Kazinform Anadoly агентлигига таяниб.

Ушбу ҳолат билан боғлиқ ҳолда Президент табиий офатдан зарар кўрган минтақада бўлган Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги вазири Бекир Пакдемирли, атроф-муҳит ва шаҳарсозлик вазири Мурат Курум ва ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли билан доимий алоқалада.

Вазирлик раҳбарлари Президентга ўрмон ёнғин зонасидаги вазият тўғрисида хабар беришди.

Туркия раҳбари ёнғинлар оқибатида қурбон бўлганлар учун ҳамдардлик билдирди ва жароҳатланганларга тезроқ соғайиб кетишини тилади.

Президент Эрдўған, табиий офат оқибатларини бартараф этишда давлат зарур ёрдамни кўрсатишига ишонтирди.

Аввал хабар қилинганидек, Анталия вилоятида ўрмон ёнғинлари оқибатида 3 киши ҳалок бўлди, 122 киши жароҳатланди, 58 киши касалхонага ётқизилди.

Туркиядаги ёнғинда ҳалок бўлганлар ва яраланганлар орасида қозоғистонликлар йўқ.

Сўнгги хабарлар