Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг Баку декларацияси қабул қилинди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг видеоконференция форматида ташкил қилинган «СОVID-19 пандемиясига қарши курашда яхлитлик ва ҳамкорлик» мавзусидаги навбатдан ташқари саммитида иштирок этди, дея хабар беради Ақорда.

Саммитда давлатлар раҳбарлари коронавирус эпидемиясига қарши миллий миқёсда кўрилаётган чора-тадбирлар, соғлиқни сақлаш соҳасида кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш ва минтақада COVID-19нинг тарқалишига олиб келган умумий муаммоларни ҳал қилиш бўйича фикр алмашдилар.

Тадбирда Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевдан ташқари, Туркий Кенгашга аъзо давлатлар раҳбарлари: Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев, Қирғиз Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков, Туркия Президенти Ражаб Таййиб Эрдўғон, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов, Венгрия Бош вазири Виктор Орбан ва Туркий Кенгаш Бош котиби Бағдад Амреев, шунингдек, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Бош директори доктор Тедрос Адханом Гебрейесус иштирок этади.

Президент тадбир иштирокчиларига мурожаат қилар экан, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевга ушбу фавқулодда саммитни ташкил этгани учун миннатдорлик билдирди. Президент, шунингдек, ТДҲТ раҳбарлари билан алоқа ўрнатган ЖСТ Бош директори Тедрос Адханом Гебрейесусга миннатдорлик билдирди ва жаҳон ҳамжамияти глобал таҳдидларга қарши курашаётган ўта муҳим бир пайтда у раҳбарлик қилаётган Ташкилотга катта умидлар билдирди.

Видеосаммит якунлари бўйича давлатлар раҳбарлари Баку қўшма декларациясини қабул қилдилар.


Сўнгги хабарлар