Туркий Кенгаш ва Туркистон вилояти ҳокимлиги икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашга келишиб олди

None
None
TÚRKİSTAN. Kazinform - Туркистон туркий дунёнинг маданий-маънавий марказига айланмоқда. Бугунги кунда бу борадаги ишлар янада кучайтирилди. Бу ҳақда Туркистон вилояти ҳокими Умирзақ Шукеевнинг Туркий Кенгаш бош котиби Бағдат Aмреев билан учрашувида маълум қилинди, дея хабар бермоқда Kazinform вилоят ҳокимлиги матбуот хизматига таяниб.

Бағдат Aмреев Туркистонда рўй бераётган ўзгаришлар, амалга оширилаётган ишларга ижобий баҳо бериб, Туркий Кенгаш доирасида бир қатор муҳим ташаббусларни амалга оширишга тайёрлигини билдирди.

«2021 йил 31 март куни «Туркистон – туркий дунёнинг маънавий пойтахти» мавзусида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши бўлиб ўтди, унда Туркистон декларацияси қабул қилинди. Ҳозирда Туркий Кенгашга аъзо давлатлар ўртасида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича умумий инвестиция фондини яратиш бўйича ишлар олиб борилмоқда», деди Бош котиб.


Шунингдек, Туркистоннинг нафақат тарихий-маданий, балки иқтисодий ролини ошириш йўлида ҳам Кенгаш доирасида ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини қайд этди.

Умирзақ Шукеев Туркистонда сармоя фондининг расмий штаб-квартирасини очишни таклиф қилди. Шунингдек, у Туркистонда эркин иқтисодий зона очиш, Туркистонда туркий давлатлар тадбиркорлари форумини ўтказиш учун логистика масалаларини ҳал етишдан манфаатдор эканини таъкидлади.


«Бизга Туркистонни туркий дунёнинг марказига айлантириш топширилган. Шу билан бирга, қардош давлатлар учун умумий бўлган халқаро ташкилотлардан бирининг бош идораси Туркистонда бўлиши керак, деб ҳисоблайман. Туркий кенгаш билан биргаликда йирик лойиҳаларни амалга оширишга тайёрмиз», — деди вилоят ҳокими.




Сўнгги хабарлар