Туркий халқлар биргаликда Наврўз байрамини Анқарада нишонлади

None
None
ANKARA. Kazinform – Анқарада Кечиорен тумани ҳокимлиги томонидан Қозоғистон, Афғонистон, Озарбайжон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Туркманистон, Тожикистон ва Покистон элчихоналари иштирокида Наврўз байрамига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Бу ҳақди Kazinform Қозоғистоннинг Туркиядаги элчихонасига асосланиб хабар беради.

Тадбирда Кечиорен тумани ҳокими Тургут Алтинок, туман ҳокими Уғур Булут, Қозоғистоннинг Туркиядаги элчиси Абзал Сапарбек, Турксой Бош котиби Дуйсен Қасеинов, иштирокчи давлатларнинг Элчилари, туман масжили депутатлари, шаҳар аҳолиси, қозоқ диаспораси ва талабалар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.



Байрамнинг очилиш маросимида сўзга чиққан элчи А. Сапарбек Улуснинг улуғ куни – Наврўз бутун туркий оламининг умумий байрами эканлигини таъкидлаб, чуқур тарихимиз ҳақида ҳикоя қилди. Кун билан тун тенглашиб, янги йилнинг бошланиши эканлигини таъкидлаган элчи, Қозоғистон-Туркия ҳамкорлиги абадий бўлишини тилади.


Наврўз байрамида маҳаллий аҳоли учун кийгиз уйи қурилиб, халқимизнинг бой мероси тарғиб қилинди. Меҳмонларга наврўз гўжа берилиб, урф-одатларимиз тарихи ҳақида сўзлаб берилди.






Сўнгги хабарлар