Туркистонликлар Ўзбекистоннинг балиқ етиштириш тажрибасини ўргандилар

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Туркистон вилояти ҳокими ўринбосари Рашид Аюпов балиқчилик тармоғини ривожлантириш ва уни ҳудудда қўллаш тажрибасини ўрганиш мақсадида Ўзбекистон Республикасига амалий ташриф билан келди, деб хабар беради Kazinform Туркистон вилояти ҳокимлиги матбуот хизматига таяниб.

Р.Аюпов раҳбарлигидаги гуруҳ «2021-2030-йилларда Туркистон вилоятида балиқчиликни ривожлантириш ҳудудий дастури»ни амалга ошириш, балиқ маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш йўналишида қатор учрашувлар ўтказди. Учрашувларда Туркистон вилояти табиий ресурслар ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, Инвеститсиялар ва экспорт бошқармаси ҳамда «Туркистон» ИТК» АЖ ходимлари ҳам иштирок этдилар. Улар Ўзбекистон Республикасининг Сирдарё вилоятида бўлиб, қўшни давлатдаги балиқчилик, саноат кооперацияси ва саноат зоналари билан яқиндан танишди, ўзаро тажриба алмашди.




Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси балиқчилик соҳасида сезиларли ютуқларга эришмоқда. Туркистон вилоятида ҳам бу йўналишда ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, Шардара балиқ маҳсулотлари хорижда ҳам харидоргир.



Сўнгги хабарлар