Туркистондаги илк 5 юлдузли меҳмонхона қурилиши қай аҳволда

None
None
TÚRKİSTAN. Kazinform - Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзак Шўкеев вилоят марказидаги қурилиш майдонларида бўлиб, «Керуен-сарай» кўп функцияли сайёҳлик комплекси қурувчилари билан учрашди, деб хабар беради Kazinform вилоят ҳокимлиги матбуот хизматига таяниб.

Ушбу мажмуа Туркиянинг «Sembol construction» компанияси томонидан давлат-хусусий шериклиги асосида қурилмоқда. Хорижий сармоядорлар ҳар томонлама қўллаб-қувватлагани учун вилоят раҳбарига миннатдорлик билдирди.

«Сиз бажараётган иш ҳажми жуда катта ва мураккаб. Барча ишлар белгиланган жадвал асосида олиб борилмоқда, бунинг учун сизга алоҳида миннатдорчилик билдираман. Биз ҳар доим ёрдам беришга ва қўллаб-қувватлашга тайёрмиз», - деди вилоят ҳокими.



Эслатиб ўтамиз, туристик мажмуа қиймати 39 миллиард тангани ташкил қилади. Халқаро даражадаги комплекс таркибига нафақат меҳмонхоналар, шарқона бозор ва ресторанлар, балки сунъий кўл ҳам киради. Майдони 200 минг квадрат метрдан ошадиган ноёб лойиҳада қадимий шаҳар меъморчилиги анъаналари сақланиб қолади. Қурилиш ишлари шу йил октябр ойида якунланиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ушбу лойиҳа ўтган йилнинг ноябр ойида Истанбулда бўлиб ўтган Қозоғистон-Туркия инвестиция форумида эришилган келишувлар доирасида амалга оширилмоқда.



Таъкидлаш жоизки, Туркистон шаҳрини туркий дунёнинг маънавий ва маданий марказига айлантириш, шунингдек, қадимий шаҳарда туризмни ривожлантириш мақсадида Яссавий музейи, «Ұлы Дала елі» маркази, Драма театри, вилоят илмий ва универсал кутубхонаси, «Керуен сарай» маркази, Биринчи Президент боғи, ҳунармандлар маркази, ташриф маркази, амфитеатр, мусиқали фаввора қурилмоқда. Бундан ташқари, ўтган йили Ҳ.А.Яссавий мақбараси атрофида тиклаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари бошланди. Шунингдек, Қозоқ маданият илмий-тадқиқот институти қадимий Култўбе шаҳри атрофида археологик қазишма ишларини олиб бормоқда. Бу борадаги ишлар бу йил ҳам давом этмоқда.

Шу билан бирга, Туркистонда сайёҳларга қулайлик яратиш мақсадида замонавий «Rixos Khadisha Turkestan», «Hampton by Hilton», «Innovation Central Asia» меҳмонхоналари қурилмоқда. Вилоят ҳокими вилоят марказини айланиб чиқиш чоғида илк беш юлдузли «Rixos Khadisha Turkestan» меҳмонхонаси қурилишини кўздан кечирди. Олти қаватли меҳмонхона мажмуасида 120 та хонаси, бизнес маркази, кинотеатр, анжуманлар зали ва бир нечта ресторан мавжуд.










Сўнгги хабарлар