Туркистонда учар театр очилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform –Туркистон шаҳрининг маданий-маънавий марказидаги «Керуен сарай» сайёҳлик мажмуасида дунёда мисли кўрилмаган ноёб учар театр очилади, деб хабар беради Kazinform вилоят ҳокимлиги матбуот хизматига таяниб.

Вилоят ҳокими Ўмирзак Шўкеев шаҳардаги қурилиш майдончаларида бўлиб, дам олиш масканининг очилишига тайёргарлик ишлари билан танишди. Лойиҳа муаллифларининг сўзларига кўра, фантастик марказ Семурғ қуши афсоналарига асосланган. Байтерек бутоғидаги уяга етиб келган муқаддас Семурғ қуши қуёш шаклида олтин тухум қўяди. Улкан олтин тухум кўринишидаги ушбу ноёб театрда янги технологиялар ёрдамида «Байтерек» сингари сеҳрли эртаклар мамлакати, қозоқ халқининг тарихини 8 D форматида таъсирли саёҳат қилиш мумкин.


Қозоғистоннинг ўтмиши, бугуни ва келажагини ушбу театр-музей акс эттиради. Шарқона услубда қурилган мажмуа муқаддас шаҳарга ташриф буюрувчилар учун севимли дам олиш масканига айланиши шубҳасиз.



Сўнгги хабарлар