Туркистонда қадимий туркий тилда биринчи Қуръон китобининг тақдимоти бўлиб ўтди

None
None
TÚRKİSTAN. Kazinform – Бугун Халқаро Туркий академияси Хўжа Аҳмет Ясавий номидаги Халқаро қозоқ-турк университети билан биргаликда Туркистонда «Туркистон - туркий дунёсининг маънавий пойтахти» халқаро конференциясини ўтказди. Конференция иштирокчилари дастлаб Аҳмет Ясавий мақбарасини зиёрат қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Учрашувда Халқаро Туркий Академияси президенти Дархан Қидирали, ТУРКСОЙ Бош котиби Дуйсен Қасеинов, Турк Кенгаши Бош котибининг ўринбосари Омер Кожаман, Хўжа Аҳмет Ясавий номидаги Халқаро қозоқ-турк университети ректори Жанар Темирбекова иштирок этди.

Шунингдек, Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Ержан Мукашев, Ахборот ва ижтимоий тараққиёт вазирлиги Дин ишлари бўйича қўмитаси раиси Ержан Нукежанов, Туркия Республикасининг Алмати шаҳридаги бош консули Али Риза Ақинджи, «Билге Турк» маданият жамғармаси раиси - губернатор Гунгор Азим Туна, Туркистон вилояти ҳокими ўринбосари Сакен Қалқаманов, шунингдек зиёлилар вакиллари ва таниқли олимлар таклиф қилинди.

Учрашув давомида Қорахонийлар давлати даврида (Х аср) қадимги туркий тилга таржима қилинган биринчи Қуръон китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Халқаро Туркий Академияси томонидан чиқарилган ушбу ноёб нашр Қуръон таржимасининг бизнинг замонгача етиб келган энг қадимий ва тўлиқ китобидир. Бугунги кунда қўлёзма Истанбулдаги Турк ва Ислом санъати музейида сақланмоқда.

Туркистонда туғилган ва етук олимларнинг минг йиллик мероси шу тариқа туркология, тил ва дин билан қизиқувчи олимлар ва тадқиқотчиларга тақдим этилди ва биринчи марта тўлиқ факсимиле версияда нашр этилган.

Муқаддас китобнинг нашр этилиши «Туркистон - туркий дунёсининг маънавий пойтахти»га айланишига тўғри келди. Учрашув қатнашчилари Елбасы ташаббуси билан Туркистоннинг қайта туғилиши ва унинг туркий дунёдаги аҳамияти тўғрисида ўз фикрлари билан ўртоқлашиб, қардош мамлакатлар бирлиги тўғрисида ўз фикрларини билдирдилар.

Учрашувдан сўнг, ҳурматли меҳмонлар Туркистон шаҳрининг тарихий жойларни томоша қилиб, янги қурилган бинолар билан танишдилар.

Таъкидлаш жоизки, жорий йилнинг 31 мартида Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев бошчилигидаги Туркий Кенгашининг норасмий саммитида «Туркистон - туркий дунёсининг маънавий пойтахти» деб эълон қилинган эди.


Муаллиф: Айнур Ақбаева

Сўнгги хабарлар