Туркистонда III Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳудудлараро ҳамкорлик форуми бўлиб ўтди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Бугун Туркистон шаҳрида ҚР Бош вазири Асқар Мамин Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов билан музокара ўтказди, III Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳудудлараро ҳамкорлик форумида иштирок этди, деб хабар беради Kazinform Рrimeminister.kzга таяниб.

Савдо-иқтисодий, сармоявий, қишлоқ хўжалиги, транзит-транспорт, сув-энергетика, саноат кооперацияси, туризм ва бошқа соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Марказий Осиёдаги минтақавий савдонинг қарийб 70 фоизи Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳиссасига тўғри келади. 2021 йилнинг 9 ойида ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 2,9 миллиард доллардан ошди, бу 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 28,5 фоизга кўпдир. Жорий йил якунларига кўра Ўзбекистон Қозоғистоннинг бешта йирик савдо ҳамкорларидан бирига айланиши мумкин. Мақсад – 2022 йилда ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 5 миллиард долларга, 5 йил ичида эса 10 миллиард долларга етказиш. Икки давлат чегарасида «Марказий Осиё» халқаро савдо-иқтисодий ҳамкорлик марказини ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш ишлари олиб борилмоқда.

ҚР Бош вазири саноат кооперацияси соҳасида Қозоғистон-Ўзбекистон ҳамкорлиги юқори суръатда бораётганини қайд этди. «Hyundai Auto Asia» қўшма корхонаси самарали фаолият юритмоқда. «Астана-Моторс» компанияси Жиззахда Hyundai автомобилларини ишлаб чиқарувчи завод қурилиши устида ишламоқда. Қостанайда «СариарқаАвтосаноат» масъулияти чекланган жамияти «UZAuto Motors» аксиядорлик жамияти билан ҳамкорликда Chevrolet, «MAN Auto – Uzbekistan» АЖ ва MAN юк автомобилларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Жорий йилнинг ноябр ойида Қостанай шаҳридаги «АгромашХолдингKZ» АЖ маҳаллийлаштириш марказида қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқарувчи «Nurafshon» қўшма корхонаси ташкил этилди. «Alliance» қўшма корхонаси ва «Turkestan Textile» тикувчилик фабрикасида тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилгани енгил саноатдаги ҳамкорликнинг муваффақиятли намунасидир. «Машинасозлик, қурилиш ва фармацевтика саноатида янги қўшма лойиҳалар учун бошқа салоҳиятли ўсиш нуқталари мавжуд», - деди А. Мамин.

Бош вазир Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида транзит-транспорт соҳасидаги ҳамкорлик юксак даражада эканини таъкидлади – темир йўл инфратузилмасини ривожлантириш, ўтказиш пунктларини модернизация қилиш, юк ташишда қулай тариф сиёсатини шакллантириш бўйича йирик қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Жорий йилнинг 10 ойида Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида темир йўл ташиш ҳажми 20,5 миллион тоннани ташкил этди.

ҚР Бош вазири икки давлат ўртасида атроф-муҳит, сув ва ўрмон хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлик муҳимлигини таъкидлади. Биргаликдаги саъй-ҳаракатлар натижасида вегетация даврида Тоқтағул ва Қайрақум сув омборларидан қўшимча сув таъминланди ва бу Қозоғистон ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи корхоналарнинг эҳтиёжларини қондирди. Оролбўйининг долзарб экологик муаммоларини ҳал этиш, бутун Оролбўйи ҳудудини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда.

«Орол денгизининг қуриган тубига саксовул кўчатларини экиш бўйича саъй-ҳаракатларимизни бирлаштиришни таклиф қиламиз», - деди А. Мамин.

А. Мамин ва А. Арипов раислигида Икки томонлама ҳамкорлик бўййича Ҳукуматлараро қўшма комиссия йиғилиши бўлиб ўтди ва «Чегаравий ҳамкорлик янги ўсиш нуқтаси сифатида» мавзуидаги III Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги Ҳудудлараро ҳамкорлик форумида иштирок этди, унда 200 дан ортиқ киши – давлатлар раҳбарлари, шунингдек, икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари иштирок этди.

ҚР Савдо ва интеграция вазири Бақит Султанов, ЎР Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари Бадриддин Абидов, Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзоқ Шўкеев, Манғистау вилояти ҳокими Нурлан Ноғаев, Ақтўбе вилояти ҳокими Ондасин Оразалин, Қорақалпоғистон Вазирлар кенгаши раиси Каҳраман Сарев, Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев, Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев ва бошқалар ҳисобот берди.

Форум доирасида машинасозлик, агробизнес, қурилиш материаллари, электротехника маҳсулотлари, тиббиёт буюмлари, инфратузилмани ривожлантириш ва бошқа йўналишларда умумий қиймати 611,3 миллион доллар бўлган 54 та инвестиция ва тижорат битимлари имзоланди.

Туркистон шаҳрига ташрифи доирасида икки давлат Бош вазирлари Назарбоев интеллектуал мактабининг очилиш маросимида иштирок этди. Х. А. Яссавий мақбараси, «Буюк дашт юрти» маркази, «Керуен-Сарай» сайёҳлик мажмуаси ва бошқа объектларда бўлди.

Сўнгги хабарлар