Туркистон вилоятида тадбиркор 120 тонна карамни бепул тарқатди

None
None
TÚRKİSTAN. Kazinform - Туркистон вилояти Жетисай туманида тадбиркор Жабай Алиев ўзининг биринчи ҳосилини – 120 тонна карамни хайрияга юборди, дея хабар беради Kazinform ҳудудий алоқа хизматига таяниб.

Фермер йилига икки марта ҳосил олади. Дастлабки 15 тонна юк Шардара туманига жўнатилди, яна 15 тонна карам Жетисай тумани аҳолисига тарқатилди.

Таъкидланишича, тадбиркор турли хил хайрия тадбирларида мунтазам қатнашиб келади.

«Елбасы ташаббуси билан уюштирилган «BizBirgemiz» акциясини қўллаб-қувватлаган ҳолда бизнинг минтақамизда ҳомийларнинг сони ортиб бормоқда. Баъзи тадбиркорлар аҳолига молиявий ёрдам беришади, бошқалари озиқ-овқат саватчаси ва уй-рўзғор буюмлари билан ёрдам беришади. Уларнинг ҳар бири хайрли ишга ўзларининг улкан ҳиссаларини қўшмоқдалар», - деди «NurOtan» партияси туман бўлими раисининг биринчи ўринбосари Адилхон Асауов.

Партиянинг Жетисай тумани бўлими доимий равишда кам таъминланган ва кўп болали оилаларга ёрдам берадиган турли хил хайрия тадбирларини ташкиллаштиради. Бу иш келажакда ҳам давом эттирилади.






Сўнгги хабарлар