Туркистон вилоятида озиқ-овқат маҳсулотларининг максимал нархлари белгиланди

None
None
TÚRKİSTAN. Kazinform – Туркистон вилоятида озиқ-овқат маҳсулотларининг максимал нархлари белгиланди ва назорат остига олинди, деб хабар беради Kazinform вилоят ҳокимлиги матбуот хизматига таяниб.

Вилоятда: биринчи навли буғдой унининг 1 килоси - 169 танга (Ўзбекистон Республикаси Марказий банки белгилаган 2020 йил 9 апрел кунги расми курсга кўра – 3 648,71 сўм), биринчи навли буғдой нони - 155 танга (3 345,45 сўм), гуруч - 216 танга (4 663,44 сўм), мол гўшти - 1910 танга (41 236,9 сўм), товуқ тухуми - 28 танга (604,52 сўм), кунгабоқар ёғи - 434 танга (9 370,06 сўм), туз - 49 танга (1 057,91 сўм), гречка ёрмаси - 327 танга (7 059,93 сўм) деб белгиланди. Мутахассислар бозорда товарлар нархи бу нархдан ошмаслигини таъминлаш учун доимий равишда савдо нуқталарини кузатиб борадилар. Бу ҳақда вилоят тадбиркорлик ва савдо бошқармаси хабар берди.

Мутахассислар аҳолини озиқ-овқат нархлари кўтарилишининг олдини олиш чораларини кўришга ундайди. Агар фуқаро ушбу товарлар белгиланган максимал нархдан юқори нархда сотилаётганлигини аниқласа, у тегишли жойга мурожаат қилиши мумкин. Бунинг учун dosmart.kz ёки ConsumerprotectionKZ Телеграм-каналига кириб ва керакли маълумотларни (дўкон номи, маҳсулот ва сотиш нархи, номи, телефон рақами) тақдим этиш сўралади. Вазият ҳақида тўғридан-тўғри маҳаллий ҳокимиятга хабар бериш мумкин.

Таъкидлаш жоизки, ушбу тадбирлар озиқ-овқат нархларининг кўтарилмаслиги сабабли ҚР Савдо ва интеграция вазирлиги, ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва ҚР Миллий иқтисодиёт вазирлигининг қўшма буйруғи асосида олиб борилмоқда.

Сўнгги хабарлар