Туркистон вилоятида қурол яширганликда айбдор деб топилган Ўзбекистон фуқароси судланди

None
None
TÚRKİSTAN. Kazinform – Туркистон вилоятида 63 ёшли Ўзбекистон фуқароси қурол яширгани учун судланди. Сариағаш туманида ёлланма чўпон қўлбола қуролни яширган, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Вилоят Полиция департамент Матбуот хизматининг хабар беришича, Сариағаш тумани ИИВ терговчиларига чўпон молхонада ноқонуний равишда қурол сақлаётгани тўғрисида тезкор хабар келиб тушган. Маълумотни олган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларни тезкорлик билан ҳаракат қилишиб, гумондор шахснинг шахсини ва манзилини аниқладилар. У яйловда чўпон бўлиб ишлайдиган Ўзбекистон Республикаси фуқароси эканлиги маълум бўлди. Чўпоннинг уйи ва молхонасини тинтув қилиш пайтида полиция ер остига кўмилган қурол ва ўқ-дориларни мусодара қилди. Қурол зудлик билан экспертизага жўнатилди, бу эса унинг 16 калибрли кесилган, қўлбола қўшоғиз милтиқ эканлигини тасдиқлади.

«Ушбу ҳолат юзасидан ҚР ЖК 287-моддаси («Қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ва портловчи мосламаларни ноқонуний эгаллаш, топшириш, сотиш, сақлаш, ташиш ёки олиб юриш»), 288- моддаси («Қуролни ноқонуний ясаш») бўйича жиноят иши қўзғатилган. Бунинг сабаби шундаки, Ўзбекистон Республикаси фуқароси рўйхатдан ўтмаган қуролни ўзи ясаб, ноқонуний сақлаган. Барча судгача бўлган тергов ишлари олиб борилиб, жиноят иши Сариағаш туман судига юборилди. Суд 63 ёшли Ўзбекистон фуқаросини 5 йил муддатга мамлакатдан депортация қилиб, 2 йилга озодликдан маҳрум этишга ҳукм чиқарди», – дейди Сариағаш ИИБ бошлиғининг ўринбосари Қуаниш Байзақов.


Сўнгги хабарлар