Туркистон вилоятида чегарадош ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

None
None
TÚRKİSTAN. Kazinform – Туркистонда давлат чегараси зонасида ноқонуний хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш ва бу борадаги муаммоларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда Kazinform Туркистон вилояти ҳокимлиги матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Туркистон вилояти прокурори Марат Алиханов бошқарган йиғилишда вилоят ҳокими Ўмирзоқ Шўкеев, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва ваколатли органлар, бошқармалар раҳбарлари, туман ва шаҳарлар ҳокимлари ва прокурорлари иштирок этди.

Қонун устуворлигини таъминлаш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгашда йиғилиш иштирокчилари чегара муаммоларини ҳал этиш йўлларини кўриб чиқди.

Жумладан, чегара чизиғига тегишли ер участкаларига эгалик қилиш билан боғлиқ вазият жисмоний ва юридик шахслар томонидан муҳокама қилинди. Чегаранинг айрим қисмларида муҳандислик-техник панжаралар йўқлиги, миграция жиҳатлари ва чегарадан ўтиш тартиби, чегара ҳудудларидаги жиноятчилик ҳолати таҳлил қилинди. Гап Ўзбекистон билан чегарадош Сариағаш, Келес, Шардара, Мақтаарал ва Жетисай вилоятларидаги давлат идораларининг иши ҳақида бўлди.

Йиғилиш якунлари бўйича чегара хавфсизлигини кучайтириш, миграция қонунчилигига ўзгартиришлар киритиш, чегарада махсус йўлакларни ўрнатиш бўйича тавсиялар берилди. Шунингдек, ҳуқуқбузарликларга йўл қўйган мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини кўриб чиқиш, коррупциянинг олдини олишга қаратилган ишларни кучайтириш, давлат органлари вакиллари фаолиятини фаоллаштириш бўйича кўрсатмалар берилди.


Сўнгги хабарлар