+7 (701) 759 90 19
USD 424.99 EUR 504.21
RUB 5.81 CNY 65.66
Янгиликлар

Туркистон вилояти вакцинация бўйича Қозоғистонда етакчи ҳудудга айланди

14 Июнь 18:45
Баҳам кўринг:
Туркистон вилояти вакцинация бўйича Қозоғистонда етакчи ҳудудга айланди

TURKISTAN. Kazinform – Туркистон вилояти коронавирус тарқалиши жиҳатидан «яшил» зонада жойлашган. Эмлаш бўйича мамлакатда биринчи ўринда турибди, деб хабар беради Kazinform.

Ўхшаш янгиликлар
Қозоғистонда 5 млн 230 минг киши вакцинанинг I-компоненти билан эмланди COVAX: Ўзбекистонга АҚШдан 3 млн доза Moderna вакцинаси етказиб берилади Қозоғистонда қанча одам коронавирусга қарши эмланди

Сўнгги икки ҳафта ичида ҳудудда COVID-19 инфекциясини юқтириш даражаси 440 ҳолатдан 225 ҳолатгача, яъни икки баравар камайди.

Бугунги кунга келиб, тахминан 293 минг (91%) киши вакцинанинг 1-компоненти билан эмланган.

Феврал ойидан бери Туркистон вилоятига жами 321 мингдан ортиқ дозада вакцина етказиб берилган.

Бундан ташқари, феврал ойидан бери тахминан 120 минг киши(75%) 160 мингга яқин дозада эмланган.

Маҳаллий QazVac вакцинаси билан 2000 киши (100%) 1- компонент, 879 (44%) киши 2-компонент билан эмланган.

Май ойида Hayat Vax вакцинасининг 43 000 дозаси етказилди. 1-компонент 100% фойдаланилди. 15 мингга яқин киши (35%) 2-компонентни қабул қилди.

Туркистон вилоятида 185 минг дозада Спутник V (Россия) ва 752 минг дозани ташкил этадиган QazVac маҳаллий вакцинаси билан таъминлаш режалаштирилмоқда.

Вакцинани сақлаш ва ташиш шартларига қатъий риоя қилинган ҳолда, жами 128 пунктда эмлаш ишлари олиб борилмоқда.



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив