Туркистон вилояти автомобил йўлларига «Сергек» камераси ўрнатилмоқда

None
None
TÚRKİSTAN. Kazinform – Туркистон вилоятининг «Туркистон-Чимкент» йўналишидаги Кўкарал ва Спатаев қишлоқлари яқинида видеокузатув камералари ўрнатилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, вилоятда содир бўлаётган йўл-транспорт ҳодисаларининг ярмидан кўпи тезликни меъёрдан ошириб юбориш билан боғлиқ. Шу боис вилоятдаги республика аҳамиятига эга йўлларга «Сергек» видеокузатув тизимлари ўрнатилмоқда.

«Ушбу видеокузатув камералари тезликни оширувчи транспорт воситаларини ўз вақтида аниқлайди. Барча «Сергек» тизимлари огоҳлантирувчи белгилар билан жиҳозланган. Шунинг учун, йўлда эҳтиёт бўлинг ва йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилинг, ҳурматли ҳайдовчилар!», - дейди Туркистон вилояти полиция департаментнинг маъмурий полиция бошқармаси бошлиғи Алмасхан Тастанбеков.


Муаллиф: Қайрат Зайнишев

Сўнгги хабарлар