+7 (701) 759 90 19
USD 426.77 EUR 509.95
RUB 5.89 CNY 66.34
Янгиликлар

Туркистон ва Чимкентдан Истанбулга авиарейслари қайта очилади

12 Май 14:25
Баҳам кўринг:
Туркистон ва Чимкентдан Истанбулга авиарейслари қайта очилади

NUR-SULTAN. Kazinform – Turkish Airlines ва Pegasus Airlines авиакомпаниялари рейслари ташкил қилинади, деб хабар беради Kazinform.

Бу ҳақда ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги маълум қилди.

Қозоғистон ҳудудида коронавирус инфекциясининг пайдо бўлиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича Муассасалараро комиссиянинг қарорига мувофиқ, турк авиакомпанияларига Туркистон – Истанбул йўналишида доимий халқаро рейс очишга ва Чимкент – Истанбул йўналишида доимий рейсни қайта ташкил қилишга рухсат берилди.

Хусусан, Turkish Airlines авиакомпанияси 22 майдан бошлаб Туркистон – Истанбул – Туркистон йўналишида янги рейслар очишни режалаштирмоқда.

Дастлабки пайтда рейслар A-321Neo авиалайнери орқали ҳафтасига бир марта (6 куни) амалга оширилади.

Шунингдек, туркларнинг «Pegasus Airlines» авиаташувчиси 23 майдан бошлаб Чимкент ва Истанбул шаҳарлари орасида доимий рейсларни амалга оширишни қайта бошлашни режалаштирмоқда.

Рейслар дастлабки пайтда B-737 авиалайнери орқали ҳафтасига 1 марта (7 куни) амалга оширилади.

Эпидемиологик вазият яхшиланиши билан рейслар сонини босқичма-босқич ошириш режалаштирилган.

Рейслар санитар-эпидемиологик қоидаларга қатъий риоя қилинган ҳолда ва авиакомпанияларнинг сайтларида эълон қилинган жадвал бўйича бажарилади.



Баҳам кўринг:
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив