Туркистон - Чимкент – Тошкент катта тезлик темир йўл магистрали қурилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Яқинда Туркистон-Чимкент-Тошкент катта тезлик темир йўл магистралининг қурилиши бошланади. Бу ҳақда Қозоғистон Бош вазири Асқар Мамин Ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилиши пайтида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ҳукумат хусусий капитал иштирокидаги устувор йўналишларда сайёҳлик инфратузилмасини яратиш бўйича фаол чоралар кўрмоқда. Жорий йилда қиймати 1,1 триллион тенге инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бошланади. Экотуризм ва миллий боғларни истиқболли сайёҳлик йўналиши сифатида ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилади. Сайёҳлар оқимини кўпайтириш мақсадида Туркистон-Чимкент-Тошкент йўналиши бўйича поездлар катта тезликда ҳаракатланадиган темир йўл магистрали қурилиши бошланади», - деди Асқар Мамин.

Унинг сўзларига кўра, бу туризм соҳасида 22 минг янги иш ўринларини яратишга имкон беради. Ва иқтисодиётнинг аралаш тармоқларида 100 минг янги иш ўринлари яратилади.

«Ички сайёҳлик оқимлари 22 фоизга ўсиб, тахминан 4,5 миллион кишини ташкил этади. Ялпи ички маҳсулотда туризмнинг улуши 5,2 фоизни ташкил этади», - деди Бош вазир.


Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар