«Turkistan» телеканали эфирини бошлади

None
None
TÚRKİSTAN. Kazinform – Бугун, соат 7 да, «Turkistan» телеканали «Отау ТВ» сунъий йўлдош тармоғи ва кабел тармоқларида эфирга узатишни бошлади. Бу ҳақда Kazinform Туркистон вилояти ҳокимлиги матбуот хизматига асосланиб хабар беради.

Елбасы Нурсултон Назарбоев номидан ташкил этилган «TURKISTAN» халқаро телеканали туркийзабон давлатларнинг ахборот маконида учта тилда трансляция қилинадиган каналига айланади.

Каналда долзарб маълумотлар ва қизиқарли дастурлар, туркум ва ҳужжатли фильмлар намойиш этилади.

Томошабинлар учун «Salem» эрталабки маълумот-кўнгилочар дастури, «Turkistan times» янгиликлар, «Ғибрат», «Әпсана», «Жан сарайы» дастурлари тақдим этилади.

«Turkistan» телеканали туркийзабон мамлакатлар ўртасида маълумот алмашиш ва ягона умумий медиа маконини шакллантириш учун «олтин кўприк» бўлишни режалаштирмоқда.




Сўнгги хабарлар