Тулкибас туманида янги Арбат қурилади

None
None
TÚRKİSTAN. Kazinform – Бу йил Тулкибас тумани марказида Т. Рисқулов овулида янги арбат қурилади. Айни пайтда ерни текислаш ишлари олиб борилмоқда. Қурилиш ишлари шу йилнинг май ойида якунланади, деб хабар беради Kazinform вилоят ҳокимлиги матбуот хизматига таяниб.

Дам олиш жойи – туман маданият уйи олдидаги «Фахрий фуқаролар» хиёбони ўрнига тушади. «Фахрий фуқаролар» хиёбони «Етти хазина» хиёбони ҳудудида янги дизайнда барпо этилади.

Арбатнинг икки томонидаги туман марказининг чиройини очиб берадиган пиёдалар йўлаклари ва хиёбонларга ранг-баранг релеф тошлар ётқизилади. Шунингдек, янги скамейкалар ва чироқлар пайдо бўлади. Маҳаллий фаунага мос меъморий ҳайкаллар ўрнатилади. Қурилиш тугалланиб, фойдаланишга топширилгач, қишлоқ аҳолиси учун дам олиш масканига айланади.



Сўнгги хабарлар