Тошқиндан зарар кўрган Қазиғуртнинг ҳар бир аҳолисига 100 минг тенгедан берилади

None
None
TÚRKİSTAN. Kazinform – Кучли ёмғирдан зарар кўрган Қазиғурт тумани аҳолисига моддий ёрдам бера бошлади. «Қизил ярим ой» жамияти 104,6 млн тенге ажратди, сув босган уйларда яшовчи 1046 кишининг (173 оила) ҳар бирига 100 минг тенгедан молиявий ёрдам беради, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Харажатларни қоплаш учун вилоят бюджетидан ҳам ёрдам кўрсатилмоқда. Комиссия чорва моллари сонини аниқламоқда, бинолар ва уй-жойлар, қўшимча қурилиш харажатларини ҳисоблаб чиқмоқда. Афсуски, айрим объектларда ҳужжатлар йўқ. Бироқ, улар ҳам кўриб чиқилмоқда.

Бугун вилоят ҳокими Ўмирзоқ Шўкеев Қазиғурт туманига ташриф буюриб, ободонлаштириш ишлари билан танишди. Аҳолининг мурожаат ва илтимосларини тинглади.

«Президент Қасим-Жомарт Тоқаев топшириғига биноан вилоят комиссияси тузилди. Ҳеч бир аҳоли ёрдамсиз қолмайди. Уй ҳайвонларининг йўқолиши учун қоидаларига мувофиқ компенсация тўланади ва уй-жой тикланади. Фермер хўжалиги биноларини таъмирлашда ёрдам кўрсатилади. Буларнинг барчаси қаттиқ назорат остида. Маълумки, сув босган қишлоқларда фавқулодда вазиятлар бўлимлари, маҳаллий ҳокимликлар, кўнгиллилар фаолият юритмоқда. Ҳар бир объект тўлиқ тикланади», - деди Ўмирзоқ Шўкеев.

Эслатиб ўтамиз, бир ҳафта аввал Туркистон вилоятининг Қазиғурт ва Сариағаш туманларида кучли ёғингарчилик бўлиб, Кентауда кучли шамол эсиб, табиий офат юз берган эди. Натижада 50 киши эвакуация қилинган. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 53 та ҳовли, 19 та уй, 1 та ресторан ва 16 та бино сув остида қолган. Шунингдек, 370 бош чорва моллари ўлган.


Муаллиф: Қайрат Зайнишев


Сўнгги хабарлар