USD 434.34 EUR 491.93
RUB 5.56 CNY 68.67
Янгиликлар

Тошкентда Италиянинг Пиза университети филиали ташкил этилди

25 Ноябрь 16:55
Баҳам кўринг:
Тошкентда Италиянинг Пиза университети филиали ташкил этилди

TASKENT. Kazinform – Ўзбекистон Адлия вазирлиги маълум қилишича, «Тошкент шаҳрида Италиянинг Пиза университети филиалини ташкил этиш тўғрисида»ги Ҳукумат қарорига асосан мазкур ўқув даргоҳи филиали ташкил этилди. Бу ҳақда Kazinform вазирликнинг расмий huquqiyaxborot Telegram-каналига таяниб хабар беради.

Ўхшаш янгиликлар
Ўзбекистонда эмланиши лозим бўлган аҳолининг қарийб 67 фоизи тўлиқ эмланган 2021 йилда Ўзбекистонда қайси автомобил энг кўп ишлаб чиқарилган Қасим-Жомарт Тоқаев ва Шавкат Мирзиёев телефон орқали мулоқот қилди

Филиалда геология бўйича юқори малакали мутахассислар тайёрланади, геология йўналишида тадқиқотлар ўтказилади ва уларнинг натижалари амалиётга жорий этилади.

Таъкидланишича, филиалда таълим 2022/2023 ўқув йилидан кундузги шаклда ўзбек, инглиз ва рус тилларида контракт асосида амалга оширилади.

Филиал битирувчиларига Пиза университети дипломи берилиши айтилмоқда.

Вазирлик қабул парамертлари мутахассисларга бўлган эҳтиёждан келиб чиқиб белгиланишини таъкидлаган.


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив