Тошкент шаҳрида қайта ташкил этилган махсус COVID поликлиникалари манзиллари маълум бўлди

None
None
TASHKENT. Kazinform – Коронавирус инфекциясининг аҳоли орасида кенг тарқалишини олдини олиш ва унинг асоратларини янада камайтириш мақсадида Тошкент шаҳрининг 12 та туманида COVID-19га ихтисослашган махсус поликлиникалар фаолияти қайта ташкил этилди. Бу ҳақда Kazinform UzAга таяниб хабар беради.

Маълум қилинишича, бир кунда 24 соат давомида фаолият олиб борувчи ушбу муассасаларнинг асосий вазифаси хасталикни эрта босқичларда аниқлаш, беморларга ўз вақтида ташхис қўйиш ҳамда зарур даво муолажаларини олиб боришдан иборат.

Махсус тиббиёт муассасалари қуйидаги манзилларда жойлашган:

– Бектемир туман марказий кўп тармоқли поликлиникаси

– Бектемир тумани, Водник даҳаси, 75-уй.

– 5-сонли Фтизиатрия диспансери

– Миробод тумани, 8-март кўчаси, 58-уй.

– 23-сон оилавий поликиника «Бирлик» филиали

– Учтепа тумани, Чакмоний кўчаси, 14-а уй.

–1-сон Фтизиатрия диспансери

– Мирзо Улуғбек тумани, А. Югнакий мавзеси, 15-а уй.

– 58-сон оилавий поликлиника

– Яккасарой тумани, А.Қаҳҳор кўчаси, 44-уй.

– 11-сон оилавий поликлиника

– Сергели тумани, Чоштепа кўчаси, 147-уй.

– 3-сон Фтизиатрия диспансери

– Олмазор тумани, Уста Ширин кўчаси, 1-берк, 3-уй.

– Тошкент шаҳар фтизиатрия ва пульмонология маркази

– Чилонзор тумани, Лутфий 7, 33-уй, 1-хонадон.

– 4-сон фтизиатрия диспансери

– Юнусобод тумани, 3-тор, Ниязбек йўли, 6-уй.

– 42-сон оилавий поликлиника

– Шайхонтоҳур тумани, Тахтапул кўчаси, 14-а уй.

– 2-сон фтизиатрия диспансери

– Яшнобод тумани, Мурғоб кўчаси, 93-уй.

– Тошкент шаҳар тери-таносил диспансери

– Янгиҳаёт тумани, Йўлдош 7, 23-уй.

Мазкур муассасаларда коронавирусни аниқлаш бўйича экспресс ва ПЗР тест олиш, биринчи ёрдам кўрсатиш, рентген текширувларини ўтказиш, касалликнинг оғир даражалари қайд этилган беморларни тез ёрдам машиналари орқали коронавирусга ихтисослашган шифохоналарга етказиш каби имкониятлар мавжуд.


Сўнгги хабарлар