Токио-2020 Ташкилий қўмитаси ва Халқаро Олимпия қўмитаси расмий баёноти

None
None
TOKYO. Kazinform - Токиодаги Олимпия ўйинлари Ташкилий қўмитаси ва Халқаро Олимпия қўмитаси Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиялари муносабати билан расмий баёнот берди, деб хабар беради Kazinform Olympic.kzга таяниб.

«Ташкилий қўмита Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директорининг огоҳлантиришларидан хабардор. Токио-2020 Ташкилий қўмитаси, Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) ва Халқаро Паралимпия Қўмитаси (ЖПК) ЖССТ билан доимий маслаҳатлашиб, вазиятни диққат билан кузатиб боради. Жорий йил июл ойида Токиода хавфсиз ва ишончли ўйинларни ўтказиш учун биз ўз ҳаракатларимизни Япония ҳукумати, пойтахт Токио ҳукумати ва бошқа манфаатдор томонлар билан мувофиқлаштиришда давом этамиз», - дейилади Токио-2020 баёнотида.

ХОҚнинг Олимпиада оловини ёқиш ва Токио-2020 Олимпия ўйинлари ҳақидаги баёноти

Олимпияда Олимпиада оловини ёқиш билан Халқаро Олимпия қўмитаси 2020 йилги Токио Олимпиадасининг муваффақият қозониши тарафдори эканлигини яна бир бор тасдиқлайди. Япония томони билан шу йилнинг июл ойида Олимпия ўйинларининг хавфсиз тарзда ўтказилишини таъминлаш учун бирлашамиз.

Дунё спортга таъсир қиладиган муаммоларга дуч келмоқда. Аммо, Токио-2020 Олимпия ўйинларининг очилиш маросимидан 19 ҳафта олдин, дунё бўйлаб расмийлар томонидан амалга оширилаётган кўплаб чора-тадбирлар бизда ишонч уйғотади ва бутун дунёни бирлаштира оладиган Олимпия ўйинларига содиқликка чорлайди.

ХОҚ спортчилар кўрсатган ҳайрихоҳлик ва даҳлдорлик учун, спортнинг бир қатор турлари бўйича халқаро федерациялар ва миллий олимпия қўмиталари намойиш этаётган бирдамлик учун миннатдорчилик билдиради ва бу билан фаҳрланади. Биз бу муаммоларни биргаликда ҳал қиламиз. ХОҚ барча томонлар билан яқиндан иш олиб боради ва квалификация тизимларини мувафиқлаштириш учун зарур бўлган барча ёрдамни кўрсатади. Шунингдек, биз бошқа барча манфаатдор томонлар (шу жумладан муаллифлик ҳуқуқи эгалари ва ҳомийлар) билан ҳозирги вазиятни ҳал қилиш борасида иш олиб борамиз.

Биз феврал ойининг ўрталарида ташкил этилган қўшма ишчи гуруҳи орқали Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, мезбон шаҳар Токио, Япония ҳукумати ва Токио-2020 ташкилий қўмитаси билан яқин алоқада бўламиз. ХОҚ ушбу соҳада БМТнинг етакчи муассасаларидан бири сифатида ЖССТ тавсияларини бажаришда давом этади.


Сўнгги хабарлар