Ўтган йилда Қозоғистонда 22 мингдан ортиқ IT-мутахассислар тайёрланди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – «Астана» халқаро молия марказининг экспат маркази хорижлик IT-мутахассислари учун «бир дарча» тамойили бўйича махсус хизматни ишга туширди. Бу ҳақда Қозоғистон Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноати вазири Бағдат Мусин маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«IT экотизимини ривожлантиришнинг муҳим қисми бу инсон капиталидир. Президент 2025 йилгача камида 100 минг нафар малакали IT-мутахассисни тайёрлаш вазифасини қўйди. Ўтган йил охирига келиб Қозоғистонда 22 мингдан ортиқ IT-мутахассислари тайёрланди», — деди Бағдат Мусин Ҳукуматнинг бугунги мажлисида.

Вазирнинг сўзларига кўра, мамлакат ҳудудларида 3 та IT-технопарк очилган. 2021 йилда 7 та хусусий инновацион IT мактаблари очилди. Жорий йилда 4 та янги мактаб фойдаланишга топширилди.

«Олий таълим муассасаларида IT-таълим сифатини ошириш мақсадида 14 IT факультети ихтисослаштирилган IT университетлари билан интеграция қилинди. Охирги икки йилда IT-экспорт икки баравар ошди. Ўтган йили IT бозори 3,6 миллиард АҚШ долларини ташкил этди. Хорижий IT-компанияларни мамлакатга кўчириш бўйича катта ишлар амалга оширилмоқда. Ҳозирдан салмоқли натижалар бор ва бу борадаги ишлар давом эттирилади. АХММ Экспат марказида «бир дарча» тамойили бўйича хорижлик IT мутахассислари учун махсус хизмат ишга туширилди. Бугунги кунга қадар мингдан ортиқ IT-мутахассисларига ёрдам кўрсатилди», — деди Бағдат Мусин.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи

Сўнгги хабарлар