Ўтган йилда 13,1 млн кв метр турар жой фойдаланишга топширилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда ўтган йилда 13,1 млн квадрат метр турар жой фойдаланишга топширилди, деб хабар беради Kazinform мухбири ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлигига ҳавола қилиб.

«Нурли ер» давлат дастури доирасида 2019 йилда республика бўйича жами 13,1 млн квадрат метр турар жой, яъни 115 800 квартира фойдаланишга топширилди. 2018 йил билан таққослаганда ушбу кўрсатгич 104,9 фоизни ташкил қилади. Шундан 14,5 минг квартира сотиб олиш ҳуқуқисиз ижарага бериш учун қурилган. 6 266 квартира ижтимоий мухтож оилаларга берилди. Ҳудудлар кесимида Туркистон (1532 квартира), Атирау (600) ва Қизилўрда (521) вилоятлари олдинда», - дейилган вазирлик хабарида.

Шу билан биргаликда, 5 597 квартира кўп фарзандли оилаларга берилган. Бу жиҳатдан ҳам Туркистон вилояти олдинда (841 квартира). Кейинги ўринларда Алмати вилояти (686) ва Нур-Султан шаҳри (549) турибди.

«Сотиб олиш ҳуқуқисиз ижарага бериладиган квартираларнинг қолганлари ишлайдиган ёшларга берилди. Жумладан, Нур-Султан шаҳрида 1050, Чимкентда 904 ва Алмати шаҳрида 576 квартира улашилди», - деди вазирлик вакиллари.

Маҳаллий ижро этувчи органлар томонидан 10 600 квартира, «Самруқ-Қазна кўчмас мулк фонди» АЖ томонидан 643 квартира, хусусий шахслар томонидан 2 748 квартира қурилган.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Сўнгги хабарлар