Техас штатида самолёт қулаб тушди

None
None
TEHAS. Kazinform – Техас штатидаги Гранд Прери шаҳрида кичик самолёт қулаб тушди ва икки киши ҳалок бўлди, деб хабар беради Kazinform.

Маҳаллий полиция маълумотларига кўра , «душанба куни тахминан соат 14:54 да Гранд Прерининг ўт ўчириш бошқармасига кичик йўловчи самолёти қулаши ҳақида хабар келиб тушган. Тасдиқланган маълумотларга кўра, икки киши вафот этди», - дейилади шаҳар маъмурияти сайтида. Самолёт Дентондан (Техас штати) учиб, Гранд Прейри муниципал аэропортига қўнди. Бироқ самолёт яна ҳавога кўтарилди ва бир неча дақиқадан сўнг қулаб тушди.

NBC телеканалининг хабар беришича, бортида икки киши бўлган самолёт телефон кабелни илиб кетган. У тахминан 500 фут (152 м) юрган ва машинага урилган. Воқеа содир бўлган жойдан машинада бўлган кишини касалхонага етказилган. АҚШ Федерал авиация маъмурияти ушбу ҳодиса юзасидан текширув бошлади.


Сўнгги хабарлар