Тайванда уй ёниши оқибатида 46 киши ҳалок бўлди

None
None
BEIJING. Kazinform - Пайшанба куни Тайваннинг Гаосюн шаҳридаги турар жой биносида содир бўлган ёнғин оқибатида камида 46 киши ҳалок бўлди ва ўнлаб одамлар жароҳатланди. Бу ҳақда Sinhua агентлиги маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

14 октябрга ўтар кечаси Тайваннинг Гаосюн шаҳридаги кўп қаватли бинода катта ёнғин содир бўлди. Фавқулодда вазият оқибатида камида 46 киши ҳалок бўлди, 41 киши жароҳатланди. Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, кўп функцияли бино 40 йил олдин қурилган ва авария пайтида 140 киши истиқомат қилган.

Қутқарувчилар ёнғинни ўчиришди. Ҳозирда фавқулодда вазият сабабларини аниқлаш бўйича иш олиб борилмоқда.



Сўнгги хабарлар