Таразда юртимизда тенгсиз этно-тарихий комплекс очилди

None
None
TARAZ. Kazinform – Жамбил вилоятининг 80 йиллик юбилейи арафасида Таразда юртимизда тенгсиз «Тектурмас» этно-тарихий комплекс очилди жылдық, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Тантанали очилиш маросимида қарийб 800 нафар одам иштирок этди. Улар орасида ҳудуд раҳбари Асқар Мирзахметов, Қозоғистон Меҳнат Қаҳрамони, Қозоғистон Халқ артисти Асанали Ашимов, тарих фанлари доктори, профессор, Миллий Фанлар академияси академиги Мамбет Қойгелдиевлар бўлишди.

Қадимий Тараз шаҳрининг тарихини тўлалигича ифодаловчи «Тектурмас» этно-тарихий комплекси Талас дарёсининг юқори қисмидаги Тектурмас тоғи ёнбағридан 24 гектар майдонни эгаллади.

Тарихий комплексни томоша қилишни энг аввало Талас дарёси устига қурилган кўприкдан бошлаган маъқул. Бу ерда баланд стела қад ростлаб турибди. Ундаги доира шаклидаги тошнинг бир томонида Баюк Ғарбий турк хоқонларининг тамғаси, иккинчи томонида Семурғ тимсоли ифодаланган.

«Тектурмас» комплексига «Кўҳна Тараз» дарвозасидан кирилади. Унинг баландлиги - 10 метр, эни - 14 метр. Дарвоза минораларининг олдида бўйи 2 метр, оғирлиги 300 кг келадиган, қўлида найза ва қилич тутган икки жасур аскар кузатиб турибди.

Дарвозадан кириб, хоқонлар ва Тараз ҳудудидан чиққан олиму уламолар билан танишиб бораверсангиз, олдингиздан чиқадиган зинапоя Тараз шаҳрининг асосий тимсолларидан бири – улуғ бобо Авлиё отанинг баланд ҳайкалига олиб боради. Оғирлиги 10 тонналик оқ мармардан ясалган ҳайкалнинг баландлиги 13 метр, постаментининг баландлиги 8 метр келади.

Комплексда кўҳна тарихдан хабар берувчи ёзувлар, Қуръон суръалари битилган лавҳа ва бошқа ёдгорликлар мавжуд.

Таъкидлаш жоизки, бу вилоят раҳбари Асқар Мирзахметов ғояси асосида барпо этилаётган комплекснинг биринчи навбатидир. Келгуси йилларда комплекснинг иккинчи ва учинчи навбатлари қурилиши режалаштирилган.

Муаллиф: Ғибрат Сембай

Сўнгги хабарлар