Таразда қўшимча мева-сабзавот омборлари қурилмоқда

None
None
TARAZ. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг сабзавот омборлари сонини ва уларнинг сиғимини кўпайтириш тўғрисидаги фармойишига биноан Жамбил вилоятида мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш ва нархларини чеклаш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Жамбил вилояти ҳокими Бердибек Сапарбаев раислигида ўтказилаётган йиғилишларда сабзавот дўконларининг мавсум оралиғига шайлиги, ижтимоий павилонларни озиқ-овқат билан таъминлаш масалалари доимо долзарб бўлиб турибди.

Вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармасидан олинган маълумотларга кўра, вилоятда умумий сиғими 243 минг 474 тонна бўлган 233 та сабзавот омбори мавжуд. Жорий йилда ҳудудий барқарорлаштириш жамғармаси айланмаси 2820 тоннани ташкил этиб, 2020 йилга нисбатан 2,5 баробар кўпдир.

Йил бошидан буён Тараз шаҳрида ушбу схема бўйича 2 минг 734 тонна маҳсулот сотилди, товар ишлаб чиқарувчилар томонидан маблағларнинг 87 фоизи ўзлаштирилди. Ижтимоий павилёнлар тармоғи дастлабки миқдорни 3,4 фоизлик профицит билан ўзлаштирди.

Бугунги кунда вилоят марказида 16 та ижтимоий павильон фаолият кўрсатмоқда. Яна бешта павильон учун жойлар ажратилиб, ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда, қурилиш ишлари бошланди. Ҳар ҳафта ижтимоий павильонлар орқали 10,8 миллион тенгега маҳсулот сотилади. 2021 йил бошидан буён товар айирбошлаш ҳажми 2,5 баробар ошди. Ташриф буюрувчилар сони ўртача 41 нафардан 340 нафарга кўпайди. Тараз шаҳридаги ижтимоий павильонларни товарлар билан таъминлаш туманлардагига нисбатан анча юқори.




Муаллиф: Галина Скрипник

Сўнгги хабарлар