Таълим вазири лотин ёзувидаги дарсликлар қачон чиқарилишини айтди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Таълим ва фан вазири Асхат Аймағамбетов таълим соҳасида қозоқ тили алифбосини лотин графикасига ўтказиш масаласига ойдинлик киритиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ҳозирда Маданият вазирлигида ушбу йўналишдаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари кўрилмоқда. Қоидалар тасдиқлангач, биз ҳам ишга киришамиз», - деди вазир.

У лотин графикасидаги янги алифбога ўтиш кўп вақт талаб қиладиган жараёнлигини айтиб ўтди.

«Ушбу йўналишдаги ишларни такомиллаштириш ҳақида Президент топшириғи бор. Янги нусҳа ҳали атрофлича тасдиқлангани йўқ, шунинг учун 2020 йили мактабларда лотин графикасидаги янги алифбо билан дарс ўтамиз деб айта олмайман. Атрофлича ўрганилган пухта имло қоидалари тасдиқлангач, ўқув-методик қўлланмалар ва дарсликлар тайёрланади», - деди А.Аймағамбетов.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар