Тўрт ойда Қозоғистон ЯИМ 4,4 фоизга ўсди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Жорий йилнинг 4 ойи давомида Қозоғистонда ялпи ички маҳсулот ўсиши 4,4 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда Қозоғистон Миллий банки раиси Ғалимжон Пирматов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Иқтисодиётнинг барча асосий тармоқлари ривожланмоқда. Иқтисодий ўсишга хомашё нархининг юқорилиги ва карантин чекловларининг бекор қилиниши сабаб бўлди. Дунёдаги геосиёсий вазият ва Каспий қувурлари консорциумидаги авария мамлакат иқтисодиётига жиддий салбий таъсир кўрсатмади», - деди Ғалимжан Пирматов.

Унинг сўзларига кўра, истеъмол талаби ҳам ижобий динамикани кўрсатмоқда. Чакана товар айирбошлаш, яъни ноозиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари айланмасининг ўсиши тўхтагани йўқ.

«Бизнинг прогнозларимизга кўра, 2022 йилда иқтисодий ўсиш 2,8-3,8 фоизни ташкил қилади. Бу, ўз навбатида, йил охиригача иқтисодиётнинг барча муҳим тармоқларида ижобий динамикани сақлаб қолиш билан боғлиқ. Бироқ, геосиёсий инқироз, ташқи талабнинг ёмонлашуви, шунингдек, таъминот занжирларининг қайта тузилиши иқтисодий ўсишни орқага сурмоқда», — деди у.

Унга кўра, 2023 йилда ЯИМ ўсиш суръати 3,5-4,5 фоизни ташкил этади. Бунга ташқи талабнинг ўсиши, шунингдек, экспорт ва импорт таъминот занжирларининг тикланиши ёрдам беради. Бундан ташқари, энергия ишлаб чиқариш ҳажмининг ошиши ва ички талабнинг ўсиши ўсишга ижобий таъсир кўрсатади.

«Йирик нефт-газ лойиҳаларини амалга ошириш доирасида бозор хатарларини камайтириш ва ишлаб чиқариш ҳажмини сезиларли даражада оширишни ҳисобга олган ҳолда 2024 йилда иқтисодий ўсиш давом этади», — деди Ғалимжон Пирматов.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар