Тўққиз ойда Қозоғистонда 5,5 мингга яқин Ravon автомобили ишлаб чиқарилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда 2020 йилнинг тўққиз ойида 50 656 та автомобил йиғилди. Улар орасида енгил ва юк машиналари, автобуслар ва махсус транспорт воситалари мавжуд, деб хабар беради Kazinform Қозоғистон автоишлаб чиқарувчилар иттифоқига ҳавола қилиб.

Ҳисобот даврида Қозоғистонда ишлаб чиқарилган автомобилларнинг умумий қиймати 376,4 млрд тенгега баҳоланмоқда. Хусусан, енгил автомобилларни йиғиш 42,4 фоизга ошиб, 42 498 тага етди. Автобус ускуналарини ишлаб чиқариш (1401та транспорт воситаси) 65,2% га ўсди. Шу билан бирга, юк машиналарини йиғиш (5273та транспорт воситаси) 2,5 баравар ошди.

Қозоғистон аҳолиси маҳаллий ишлаб чиқариш автомобилларини сотиб олишга 337,6 млрд тенге сарфланган. Бу кўрсаткич бир йил олдинги кўрсаткичдан 61,8 фоизга юқори.

Ҳисобот даврида Қозоғистонда энг машҳур енгил автомобиллар бешталиги – Lada (13404 авто), Hyundai (11509), Ravon (5414), KIA (4689) ва Chevrolet (3563) русумларидир.

Шуни таъкидлаш керакки, маҳаллий компаниялар томонидан тақдим этилаётган брендлар рўйхатидан, шунингдек, JAC (1268 авто), UAZ (363) ва Skoda (233) ҳам жой олган.

Сўнгги хабарлар