Сурияда террорчилар автобусни портлатиб юборди
20 Январь 10:09

Сурияда террорчилар автобусни портлатиб юборди

BEYRUT. Кazinform - Чоршанба куни террорчилар Дера вилояти маркази яқинида (Дамашқдан 110 км узоқликда) Сурия хавфсизлик кучлари бўлган автобусни портлатиб юборди. SАNА агентлигига кўра, ҳужум оқибатида 12 нафар хавфсизлик ходими яраланган.

Агентлик маълумотларига кўра, портловчи мослама автобус Саида туманидаги ўтиш жойига яқинлашганда ишга туширилган.

Ҳукумат кучлари ва мухолифат жангчилари ўртасида маҳаллий ярашув келишуви амалга оширилаётганига қарамай, мамлакат жанубида террорчилик давом этмоқда. Шартларга кўра, Сурия ҳукумати 2021 йилда мухолиф гуруҳларнинг 7500 дан ортиқ аъзосини афв этади,- дейилади агентлик хабарида.


Янгиликлар

Архив