Сурдлимпиада ғолиблари 250 минг долларгача бўлган мукофот ва квартира билан тақдирланадилар

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Нур-Султонда ХХIV Сурфлимпиада ўйинларида Қозоғистон шарафини ҳимоя қилган спортчилар тақдирланди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

«Спортчиларимиз Сурдлимпиада ўйинларида яхши иштирок этишди. Биз фахрланамиз. Жами 28 та медал, жумладан 3 та олтин, 7 та кумуш ва 18 та бронза. Бугун биз ғолибларни тақдирлаш маросимини ўтказмоқдамиз. ХХIV Сурдлимпиада ўйинларида мамлакатимиздан 100 нафарга яқин спортчи иштирок этди. Қозоғистон бу мусобақада еттинчи бор иштирок этмоқда. Умид қиламанки, келгусида Сурдлимпия ўйинларида юрт шарафини ҳимоя қиладиган спортчилар кўпаяди», - деди Қозоғистон Маданият ва спорт вазирлиги спорт ва жисмоний тарбия қўмитаси раиси Самат Ерғалиев.

Вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, қозоғистонликлар ХХIV Сурдлимпиада ўйинларида 8 спорт тури бўйича қатнашган.

«Сурдлимпия ўйинлари кенг тарғиб қилиниши керак. Соғлом спортчилар билан бирга юрт шарафини алоҳида эҳтиёжга эга спортчиларимиз ҳимоя қилмоқда. Давлат спорт туридан қатъи назар, ҳамма учун тенг молиявий мукофотлар беради «, - деди у.

Вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, ХХIV Сурдлимпиада ўйинларининг биринчи ўрин соҳибига 250 минг АҚШ доллари миқдорида пул мукофоти берилади.

2-ўрин – 150 минг доллар, 3-ўрин – 75 минг доллар билан тақдирланади.

Бундан ташқари, С. Ерғалиевнинг таъкидлашича, ғолибга - 3 хонали квартира, 2-ўрин соҳибига - 2 хонали, 3-ўрин соҳибига 1 хонали квартира берилади.

Маросимда спортчилардан ташқари мураббийлар ҳам тақдирланишди.

Эслатиб ўтамиз, ХХIV Сурдлимпиада ўйинлари жорий йилнинг 1-15 май кунлари Бразилиянинг Кашиас де Сул шаҳрида бўлиб ўтган эди.

Муаллиф: Али Ибраев


Сўнгги хабарлар