«Союз МС-19» космик кемаси экипажи бугун Жезқазған яқинига қўнади

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – 2022 йил 30 март куни «Роскосмос» космонавтлари Антон Шкаплеров ва Пётр Дубров, шунингдек, НАСА астронавти Марк Ванде Хай бортидаги бошқариладиган «Союз МС-19» космик кемаси экипажи Ерга қайтади, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Союз МС-19» космик кемаси ва Халқаро космик станциянинг Россия сегментидаги «Рассвет» модули Москва вақти билан соат 10:21да узилиши режалаштирилган.

«Союз МС-19»нинг қурилмаси соат 14:28 да қўниши режалаштирилган. У Жезқазғандан 147 километр жануби-шарқда жойлашган бўлади, дея хабар беради Роскосмоснинг Тelegram саҳифаси.

«Союз МС-19» бошқариладиган космик кемаси экипажи Антон Шкаплеров ХКСда ярим йил, Питер Дубров ва Марк Ванде Хай эса бир йилга яқин ишлади ва Халқаро космик станциясида рекорд ўрнатди.

Маълум қилинганидек, қурилма ажратилиб ва қўнган лаҳзани жонли эфирда томоша қилиш мумкин.

Аввал хабар қилинганидек, ХКСда ҳозирда Россия, АҚШ ва Европадан 10 нафар астронавт ишлайди.


Сўнгги хабарлар