Сони бору, сифати йўқ – таълим вазири мактаб компьютерлари ҳақида

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Таълим ва фан вазири Асхат Аймағамбетов статистика ва кўрсатгичлар «пойгаси» туфайли мактабларда яроқсиз компьютерлар кўпайиб бораётганини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Бугунги статистика маълумотларга қараб, мактабларда компьютер кўпдек туюлади. Аммо уларнинг кўпчилиги эски. 2000-2005 йиллардан бери ишлатилиб келаётган компьютерлар ҳам бор. Эндиликда беш йилдан бери ишлатилаётган компьютерларни текшириб, эскиларини яроқсиз деб топиш лозим. Шунинг учун қонунчиликда компьютерлар яроқлилик муддатини 5 йил деб белгилаш таклиф қилинмоқда», - деди Асхат Аймағамбетов.

Вазир, бундан ташқари, мактабларда Wi-fi узатишни йўлга қўйиш иши пайсалга солинаётганини танқид қилди.

Муаллиф: Аян Бекенўғли

Сўнгги хабарлар