Соғлиқни сақлаш вазири «омикрон» штаммининг Қозоғистонга келиши эҳтимоли ҳақида фикр билдирди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазири Aлексей Цой Қозоғистонга «омикрон» штаммининг кириб келиши эҳтимолига изоҳ берди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Ҳозирда мониторинг энг муҳим масала. Бунинг сабаби шундаки, янги штамм ҳали тўлиқ ўрганилмаган. Дунёда турли штаммлар пайдо бўлаётганини биласиз. Улар бир-бирини алмаштирадилар - «лямбда», кейин «Йота-штамм» ... Биз ҳар бир штаммга алоҳида эътибор қаратишимиз керак. Ҳар бир штамм биринчи марта пайдо бўлган мамлакатдаги вазиятга қараб қандай тарқалишини тушуниш муҳимдир. Биз яқинда Женевада бўлиб, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Бош директори билан учрашдик. Ўшанда штаммни ўрганиш бўйича ишчи гуруҳ тузилгани маълум қилинган эди. Aсосийси, бу штаммнинг охири пандемияга олиб келмаслиги лозим. Яъни, мамлакатда тарқалишини назорат қилиш муҳим», - деди вазир ОAВга берган интервьюсида.

Унинг сўзларига кўра, эндиликда жаҳон ҳамжамиятининг вазифаси бу штаммнинг қанчалик юқумли эканлиги, қандай ишлаши, клиник кўринишлари ва инсонлар учун қанчалик хавфли эканлигини кузатишдан иборат.

«Ҳозирча ишончли маълумотлар йўқ. Фақат индивидуал маълумотлар мавжуд. Эпидемиологик мониторинг тизими ишламоқда. Ҳар ой хориждан, айниқса, текширув натижалари касаллик борлигини кўрсатган фуқаролардан намуналар олиб борамиз. Шунга кўра, халқаро маълумотлар базаси ушбу намуналардан қайси бири вирус штаммига тегишли эканлигини текширади. Шунинг учун яқин келажакда биз аниқ хулосага келамиз, унинг асосида ҳамма нарса аниқ бўлади. Вируснинг ушбу штамми Қозоғистонга келган тақдирда ҳам, унинг табиати ва юқиш йўлларини тушуниш муҳим», — деди Aлексей Цой.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар