Синф йиғилишида ўқувчиларнинг дарс ўзлаштириши муҳокама қилинмасин – ҚР Таълим вазири

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Таълим ва фан вазири Асхат Аймағамбетов мактабда ота-оналар йиғилиши форматини ўзгартиришга чақирди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Мактабда ота-оналар йиғилишини ўтказиш масаласи аввал ҳам бир неча бор кўтарилган. Ўтган йили ота-оналар йиғилишининг янги шаклига ўтиш бўйича кўрсатма берилди. Аввалгидек, ота-оналарни йиғиб, фарзандларининг ўқиш натижаларини муҳокама қилишнинг ҳожати йўқ. Бировнинг боласини бошқа ота-оналар олдида муҳокама қилинмасин», - деди Асхат Аймағамбетов вазирлик йиғилишида.

Вазирнинг сўзларига кўра, ўқитувчи ҳар бир ота-онага фарзандининг тарбияси ва таълими ҳақида батафсил маълумот бериши керак.

«Албатта, ота-оналар фарзандларининг бошқалар олдида муҳокама қилинишини исташмайди, шунинг учун мактаб йиғилишларига келишни хоҳламайдилар. Шу боис янги форматдаги учрашувларга ўтиш керак. Ўқитувчи ота-оналарга фарзанди қайси фанларни яхши кўриши ёки унга қандай фанлардан қўшимча дарслар кераклигини айтиши керак. Умуман олганда, ота-оналар билан ишлаш муҳим, шунинг учун алоҳида эътибор беришни эслатаман«, - деди Асхат Аймағамбетов.

Муаллиф: Али Ибраев

Сўнгги хабарлар